Давлат маркази вакиллари хизмат сафари билан Болгарияда бўлишди

30.09.2022 3901

Болгария давлатининг "DANHSON-BG МЧЖ компанияси таклифига биноан, шу йилнинг 19-22 сентябр кунлари ФТРА ҳузуридаги “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” Рақамли технологияларни жорий этиш ва ахборот хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи Агзам Нартаев ҳамда Референт нарх шакллантириш тизими доирасида дори воситаларига чекланган нархларни қайд этиш бўлими бошлиғи Равшан Ҳамидовлар хизмат сафари билан Болгария Республикасида бўлишди.

Ташриф давомида "DANHSON-BG МЧЖ раҳбарияти ва мутахассислари билан маҳсулотларни кузатиш тизимини жорий этиш ҳамда дори воситаларига референт нархларни қайд этиш бўйича халқаро тажриба, шу билан бирга, ахборот тизимлари интеграцияси хусусиятлари бўйича ташкилотларнинг амалий кўникмаларини ўрганишга қаратилган учрашувлар ўтказилди.

Бўлиб ўтган мазкур учрашувлар давомида "DANHSON-BG МЧЖ билан бирга “SoftGroup” компаниясининг ишлаб чиқариш фаолияти шунингдек, Болгария Республикасининг Дори воситалари бўйича ижроия агентлиги амалиёти билан яқиндан танишилди.

Давлат маркази Ахборот хизмати